close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

"Аралашманг!" Эрдўған Францияни насиҳатгўйлик қилишга қарши огоҳлантирди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған франциялик ҳамкасби Эммануел Макронга турк халқининг ишларига аралашмаслик ҳақида огоҳлантириш берди. Аввалроқ Макрон Европа Иттифоқини Анқарага нисбатан қаттиқроқ бўлишга чақирди. У, шунингдек, бу фақат Туркия ҳукуматига дахл килиши керак, лекин халқига емас, деб қўшимча қилди. Унга кўра, Туркия аҳолиси "Эрдоған ҳукуматидан кўра кўпроқ нарсага лойиқдир".

"Туркия ва турк халқининг ишларига аралашманг", - дея Эрдўғоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Anadolu агентлиги.
Туркия раҳбари Макронни тарихни билмасликда айблаб, Франция раҳбари турк халқига инсонийликни ўргата олмаслигини айтди.
Унга кўра, Франция раҳбарияти Руандада бир миллион кишининг ўлимига олиб келган геноцидда айбдор.
Авалрок турк кемаси Oruç Reis Шарқий Ўртаер денгизида, Греция ўзининг иқтисодий ҳудуди деб ҳисоблайдиган туманда сейсмик тадқиқотларни бошлаганди. Бу Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатлар таранглашувига олиб келди. Шунингдек, Туркия ҳарбий муассасалари минтақадда ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ҳақида эълон қилди, бу эса Кипр томонидан норозиликка сабаб бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase