«Барселона» банкротлик туфайли ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин
Испаниянинг «Барселона» футбол клуби профессионал клуб сифатида футбол фаолиятидан четлаштирилиши, бу эса банкротликка олиб келиши мумкин, деб хабар беради The Telegraph газетаси.
Жаҳон чемпионати жаҳон можароларини кучайтиради: спорт ҳаммани бир-биридан ажратмоқда
Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионати шуни кўрсатадики, спорт форумлари маданий экспансия ва бутун бошли халқларни ҳақорат қилиш майдончасига айланмоқда.
Нейробиолог спорт билан шуғулланишнинг мияни ўзгартирадиган тўртта ошкора бўлмаган афзалликларини айтди
Жисмоний машқларнинг аниқ афзалликлари орасида қаттиқ уйқу, соғлом юрак ва хушбичим танани айтиб ўтиш мумкин. Лекин одамлар машғулотларнинг энг муҳим орган – мияга таъсири ҳақида камдан-кам ҳолларда ўйлайди. Нью-Йорк университети нейробиологи, профессор Венди Сузуки спорт инсоннинг билим қобилиятини яхшилаш ва уни узоқ яшашига қандай ёрдам бериши ҳақида CNBC га гапириб берди.
«Толибон» аёлларга спорт билан шуғулланишни тақиқлаб қўйди
-Аёллар, жумладан, миллий терма жамаоар спортчилари Афғонистонда энди спорт билан шуғуллана олмайди, - деди «Толибон» комиссияси раҳбарининг маданият бўйича ўринбосари Аҳмудулла Васик Австралиянинг SBS News каналига берган интервьюсида.
Эронда курашчи Навид Афкари қатл этилди, спорт олами шокда
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) унга нисбатан чиқарилган ҳукм шанба куни ижро этилган эронлик курашчи Нафид Афкари қатл этилгани ҳақида хабардан қайғуга тушди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Теҳронни спорт оламида эътибордан четда қолдиришни талаб қилмоқда, хабар қилади NEWS.ru.
Олимпиада чемпиони Имом Шомил расми бор футболка учун дисквалификация қилинди
Эркин кураш бўйича олимпиада чемпиони Абдулрашид Садулаев Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионати шоҳсупасига имом Шомил расми бор футболкада чиққани учун тўрт ойга дисквалификация қилинди. Спортчига бундай жазо "Бирлашган кураш дунёси" халқаро спорт федерацияси томонидан берилди.
Салафийлар қозоқ спортчиларини спорт руҳидан маҳрум қилишмоқда
«Токи спорт соҳасини салафийлик мафкурасидан тозаламагунимизча, биз муваффақиятга эриша олмаймиз. Бугунги кунда кураш, бокс, миллий ўйинлар ва бошқа спорт турлари ваҳҳобийларнинг қўлида», - деди шоир ва санъатшунос Ерлан Толеутай.
Тожикистонда СССР парчаланиб кетганидан кейин спорт ютуқларининг 40 баравар ўсганлиги ҳақида маълум қилинди
Тожикистон ҳукумати СССР парчаланиб кетгани ва мамлакат мустақилликни қўлга киритганидан кейин тожик спортчиларининг натижалари кескин ўсганлиги ҳақида эълон қилди. Тожикистон ҳукумати қошидаги ёшлар ишлари ва спорт бўйича Қўмита раиси Ахтам Абдуллозоданинг баёнотидан келиб чиқадики, гап спорт ютуқларининг 40 баравар ўсганлиги ҳақида бормоқда, хабар қилади «Азия-Плюс».
Рамазон ва футбол: мусулмон футболчи рўза тутиши керакми?
Рамазон ойи ҳам ниҳоясига етиб қолди. Бутун дунё мусулмонлари рўза тутишмоқда. Оддий мусулмонлар каби, футбол юлдузлари ҳам рўза тутиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ҳаракат қилишмоқда. Қолаверса, улар жисмоний ҳолатини ҳам бир маромда ушлаб туришга қаттиқ уринишмоқда.
Оқшомлари спорт билан шуғулланиш организмга қанчалик ижобий таъсир этади
"Оқшомлари спорт билан жиддий шуғулланган кишилар туни билан хавотирланиб чиқармиш. Бироқ олимлар бунинг аксини исботлашди: маълум бир вазиятларда оқшомда спорт билан шуғулланиш ҳаттоки ижобий таъсир кўрсатар экан ", - хабар қилади Die Welt.