Бу ҳақида маълум қилган Podrobno.uz янгиликлар агентлиги муҳим бир жиҳатни аниқлаштирди – диний ташкилотлар жума, шанба ва якшанба кунлари диий маросимлар ўтказишни вақтинча тўхтатиб туришлари лозим.
Аввалроқ Podrobno.uz хабар қилганидек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий соҳалар барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг турмуш шароитларини енгиллатиш, лекин бунда одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун курашни четга суриб қўймаслик мақсадида карантин талабларини аста-секинлик биан юмшатиш зарурати ҳақида гапирганди.
Қозоғистонда ҳам санитария яхшилаш муносабати билан чекловчи чора-тадбирлар соддалаштириш таклиф қилиняпти. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг жамоатга қилган мурожаатида айтилади. Қайд этилганидек, Давлат комиссияси йиғилишида карантин тадбирларини босқичма-босқич бекор қилиш режаси кўриб чиқилди, бироқ диний муассасалар ҳамон тақиқланган объектлар қаторида қолаётгани маълум бўлди.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ваколатли органлар масжидларни карантин талабларига мос равишда қайта очишни таклиф қилди. Ҳозирча бу таклиф тасдиқлаш жараёнида. Масжидлар максимал 30% тўлдирилган ҳолда ва битта одамга 4 квадрат метрлик талаб билан босқичма-босқич очилиши режалаштирилган.
"Худо хоҳласа, масжидларимиз тез орада қайта очилади, деган умид катта", - дейилади Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси хабарида.
Қирғизистонда коронавирус масжидлар фаолиятига ҳам тузатишлар киритган — уларнинг айримлари эпидемик вазият туфайли фаолиятини тўхтатибгина қолмай, дала шифохоналарини, хусусан Бишкек яқинидаги Биримдик қишлоғида жойлаштириш учун биноларини тақдим этган.
Хабар берганимиздек, мамлакатда коронавирус инфекцияси эпидемияси туфайли мураккаб вазият юзага келди. Спорт ва саноат иншоотлари, новвойхоналар, масжидлар, санаторийлар, ресторан ва меҳмонхоналар мажбуран касалхона ва карантин объектларига айлантирилди. Коронавирус келтириб чиқарган касалликдан ўлимлар кўплиги (эпидемия бошидан июл охиригача 1,364) туфайли 30 июль COVID-19 қурбони бўлган фуқаролар хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилинди.
Эпидемия пайтида вафот этганлар орасида Чуй вилоятининг Тўқмоқ шаҳри «Луқмон Ал-Ҳаким» Ислом институти ректори Гауханов Лугмар Таирович ва Бишкек шаҳри мусулмонлар қозиси Садридин ажы Мажитов ҳам бор.
Тожикистонда коронавирус пандемияси туфайли масжидлар ҳам ёпилди, Ийд Ал-Адҳани нишонлаш учун ҳам танаффуслар бўлмади, байрам ҳар бир алоҳида оила даврасида ўтказилди, дея хабар бермоқда Sputnik.
Шунингдек, Туркманистонда ҳам юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида нафақат масжидлар ёпилди, балки қатор чекловлар жорий этилди: чет эл рейслари тўхтатилди, поездлар ва шаҳарлараро автобуслар, умумий овқатланиш ва савдо бозорлари муассасалари фаолияти тўхтатилди.
Марказий Осиё мамлакатлари ичида фақат Ўзбекистон масжидлар фаолиятини тиклашга рухсат берди
Ўзбекистонда 17 августдан бошлаб масжидлар ва бошқа диний ташкилотлар фаолиятини тиклашга қарор қилинди. Бунда улар қатор талабларга риоя қилишлари шарт. Асосий талаблардан бири – ҳар куни дезинфекция ўтказиш, шунингдек, 2 метрлик ижтимоий масофа қоидасига қатъий амал қилиш керак.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди