close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда Алексей Навалнийни заҳарлашди, аҳволи оғир

Россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний токсинли заҳарланиш билан хушсиз ҳолда Омск шаҳар реанимациясига тушиб қолди. Бу ҳақида унинг матбуот котиби Кира Ярмиш ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Бугун эрталаб Навалний Томскдан Москвага қайтаётганди. Парвоз пайти у ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Самолет шошилинч равишда Омск шаҳрига қўнди. Алексейда токсинли заҳарланиш кайд этилди», — деб ёзди у.
Ярмишнинг сўзларига кўра, сиёсатчи эрталабдан фақат аэропортда учиш олдидан чой ичган. Унинг тахмин қилишича, Навалнийни заҳарлаган бўлишлари мумкин. «Шифокорлар токсин иссиқ суюқлик орқали тезда сўрилиб кетган дейишмокда. Ҳозир Алексей хушсиз ётибди», — қўшимча қилди Навалнийнинг матбуот котиби.
Кейинроқ у хушига келмаган Навалний ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланганини маълум қилди. Омск шаҳар 1-сонли шошилинчи тиббий ёрдам касалхонаси бош шифокори ТАСС агентлигига хабар беришича, сиёсатчи «оғир аҳволда».
«Бизнинг талабимиз билан касалхонага полиция чақирилди», — қўшимча қилди матбуот котиби. У бошқарадиган Коррупцияга қарши кураш фонди ҳуқуқшунослари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 277-моддаси бўйича (Давлат ёки жамоат арбоби ҳаётига суиқасд) даъво аризаси бериш ва Тергов қўмитасидан тергов ўтказишни талаб қилишмоқчи.
Ярмиш бу заҳарланишни айни пайтда Россия минтақаларида бўлиб ўтаётган сайловолди кампанияси билан боғламоқда. «Эхо Москви» радиостанциясининг «Утренний эфир» эшиттиришида «бу қасддан қилинган заҳарлаш» эканига ишончи комиллигини билдирди.
«У ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди ва мендан сафетка сўради, уни тер босганди, — деди Ярмиш. — У билан гаплашишни сўради, чунки овозига эътибор қаратиш истагида эди. Мен у билан суҳбатлашдим, шундан кейин бизнинг ёнимизга аравачада сув келтиришди, мен ундан сув керакми деб сўрадим; у йўқ деб айтди. Шундан кейин у ҳожатхонага йўл олди ва хушдан кетди».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase