close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Биньямин Нетаньяху порахўрлик иши бўйича сўроқ қилинди

Исроилда порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилиш тўғрисидаги ишни тергов қилиш доирасида мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху сўроқ қилинди.

Эслатиб ўтамизки, Исроил ҳукумати бошлиғи бирданига иккита жиноий иш: ишбилармонлар доиралари вакилларидан қимматаҳо совғалар олиш ҳақидаги ҳамда унинг рақобатчиси имкониятларини чегаралаб қўядиган қонун қабул қилиш эвазига ҳукумат фаолиятини хайрихоҳ ёритиб бориш ҳақида «Едиот-Ахронот» медиа-гуруҳи билан тил бириктириш ҳақида иш бўйича гумон қилинувчи шахс сифатида ўтмоқда. Исроил телевидениеси хабар беришича, бу Нетаньяхунинг тергов доирасидаги ҳисоб бўйича ўн иккинчи марта сўроқ қилиниши экан. Полиция ишни маҳкама раҳбарига порахўрлик, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айблов билдириш тавсияси билан прокуратурага топширган. Нетаньяхунинг ўзи айбсиз эканлигини таъкидлаб, унга қарши тергов ишлари самарасиз якун топишини айтмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase