close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рим Папаси Индонезияда табиий офатдан зарар кўрганларга юз минг доллар жўнатди

Рим Папаси Франциск 28 сентябрь куни Индонезиянинг Сулавеси оролида зилзила ва цунамидан жабрланганларга 100 минг доллар молиявий ёрдам кўрсатди. Ватикан департаменти хабарида қайд этилишича, ушбу тўлов “Рим папасининг Индонезия халқига руҳий яқинлиги ва оталарча қўллаб-қувватлашини акс эттиради”.

Маблағлар табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларга юборилади. Эслатиб ўтамизки, айни пайтга келиб, Индонезияга ёпирилган табиий офатлар қурбонлари деб расман 1600 киши эълон қилинган, яна бир неча минг кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase