Вирус блокаторлари самарадорлиги жиддий илмий изланишлар билан исботланмаган, деди чоршанба кни Ахборот ва оммавий коммуникацияялар агентлиги брифингида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги коронавирусга қарши кураш бўйича штаб вакили, тиббиёт фанлари доктори, профессор Хабибулла Акилов.
«Вирус блокатори – бу Японияда ўйлаб топилган индивидуал бейдж. Ҳозир уни ишлаб чиқишга россиялик компаниялар ҳам қўшилган. Муаллифларнинг таъкидлашича, унги киритилган хлор диоксиди одам атрофидаги ҳавони зарарсизлантиришга ёрдам беради ва бактериялар, вируслар ва замбуруғларни йўқ қилади. Афсуски, бундай баёнотларни компаниялар бундай беджлар ҳақиқатда «одам атрофида тозалик гумбази» яратишга қодир эканлигини исботлаб берадиган бирон-бир имий изланишларга таянмасдан қилишмоқда, деди у.
Мутахассис хлор диоксиди буғлари ҳақиқатда А грипп вируси фаоллигини пасайтирадиган тадқиқотлар борлигини айтди. Бунда ушбу моддан пластик ёки қоғозга суртиш эмас, чанглаштириш керак.
«Россия компаниялари бейджни реклама қилишда маҳсулот Пастер номидаги Санкт-Петербургск эпидемиология ва микробиология ИТИда самарадорли борасида зарур текширувлардан ўтганлигига таянади. Гарчи институтнинг ўзи унинг номидан фойдаланишни тўхтатишни сўраган ва улар бейджнинг вирусларга қарши фаоллигини текширган, лекин олинган натижалар унинг самарадорлиги ҳақида хулоса чиқаришга имкон бермаганлиги ҳақида расмий баёнот берган бўлсада», — деди Хабибулла Акилов.
Аввалроқ хабар қилинишича, Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилигини бузишга қарши Бошқарма ходимлари кафолатланган сифати бўлмаган 2040 та блокаторни 306 милн сўмга сотишга уринаётган пайтда қўлга олишган.
Вирус блокаторлари самарадорлиги исботланмаган — Хабибулла Акилов
Коронавирусга қарши кураш штаби вакили Хабибулла Акиловнинг айтишича, вирус блокаторлари самарадорлиги жиддий тадқиқотлар билан исботланмаган. Аввалроқ божхона қўмитаси ходимлари 2000 дан ортиқ шунда воситалар сотилишининг олдини олишганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди