close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Miss Muslimah USA гўзаллик танлови бўлиб ўтади

25 июль куни Мичиган штатидаги Дирнборн шаҳрида (АҚШ) мусулмон аёллар учун Miss Muslimah USA гўзаллик танлови бўлиб ўтади. Мусобақа 2016 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Унда 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар иштирок этишлари мумкин.

Бу йил АҚШдаги мусулмон аёллардан ташқари Буюк Британия ва Қозоғистондан келган иштирокчилар ҳижобдаги гўзаллик учун курашади. Қизлар учта кийим турини тақдим этадилар: абая, буркини, камтарона байрам кўйлаги. Улар шунингдек, Қуръонни ўқишда ҳам мусобақалашадилар.
Мусобақа асосчиларидан бири Шоҳида Мағрибнинг айтишича, унинг мақсади ҳанузгача мусулмон аёллар атрофидаги афсоналарни йўқ қилишдир. "Мен Исломни тан олган аёлларга нотўғри тушунчаларини ўзгартириш имкониятини беришни хоҳлардим", дейди муслима.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase