Тожикистон президенти Эмомали Рахмон юқумли касалликлар, жумладан, коронавирус тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилишни маъқуллади, хабар қилади Anadolu агентлиги мамлакат адлия вазирлиги ва «Азия-Плюс» га таяниб.
Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг "Эҳтиётсизлик оқибатида оммавий касаллик ёки одамларнинг заҳарланишига олиб келган санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши норма ва қоидаларни бузиш" 207-моддасига киритилган киритилган ўзгартишларга кўра, қоидабузарлар 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Агар ушбу ҳаракат соғлиққа жиддий зарар етказган, шу жумладан ўлимга олиб келган бўлса, муддат 5-10 йилгача оширилади.
Илгари юқумли касалликларнинг тарқалиши учун жазо Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддасида белгиланган эди. Бундан олдинги вариантда катта жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилганди.
Тожикистонда COVID-19 тарқатганлик учун 10 йил қамоқ жазоси белгиланади
Тожикистон президенти томонидан имзоланган қонунчиликка киритилган янги тузатишларга кўра, юқумли касалликларни тарқатганлик учун 2 йилдан 5 йилгаа озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган. Оғирроқ оқибатларга олиб келганлик учун жазо муддати 5-10 йилни ташкил қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди