Компания маълумотларига кўра, «Жиззах Автомобиль заводи» Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларига «Volkswagen Caddy» негизида тез тиббий ёрдам машиналари етказиб беришни бошлади.
Машиналар пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. «Volkswagen Caddy» негизидаги автомобиллар келаси ҳафтадан «ишга чиқади».
Аввалроқ хабар қилинишича, Isuzu D-Max пикапи негизидаги тез тиббий ёрдам машиналари Самарқанд автомобиль заводидан жўнатилди: 27 та тез тиббий ёрдам машиналаришаҳар соғлиқни сақлаш бўлимига топширилган.
Барча автомобиллар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ жиҳозланади.
Ўзбекистон тиббиёт муассасалари «Volkswagen Caddy» русумидаги тез тиббий ёрдам машиналари билан жиҳозланади
Аҳолининг тиббий ёрдамга ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида «Узавтосаноат» АЖ корхоналари томонидан «Volkswagen Caddy», «ISUZU D-Max» ва «Chevrolet Damas» автомобиллари негизида махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам машиналари тақдим этилди. Бу ҳақида «Узавтосаноат» матбуот хизмати хабар қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди