close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркманистонда тиббиёт ходимлари пневмониядан вафот этган ўликларни ўликхонага олиб боришга зўрға улгуришяпти

Ашхободда коронавирус аломатлари билан касалхоналарга тобора кўпроқ қабул қилинмоқда. Уларнинг барчасига пневмония ташхиси қўйилмоқда. Исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган маҳаллий аҳоли ва Туркманистондаги Азатлык мухбирларининг сўзларига кўра, пойтахт касалхоналарида ҳар куни ўнлаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Туркманистон ҳукумати эса коронавирус ва пневмония борлигини тан олмаяпти.

1-шаҳар касалхонасида вазиятнинг гувоҳи бўлган Ашхободлик бир киши, Коши аҳоли пунктида жойлашган ушбу муассаса беморлар билан тўлиб кетганини ва вазият жуда оғир эканлигини айтди.
«У ерда COVID-19 бўлган беморлар қабул қилинмокда. Одамлар у ерга тўхтовсиз боришмоқда. Касалхона беморларга тўлиб кетган. Барча мурожаат этувчиларга пневмония ташхиси қўйилмоқда. Ушбу шифохона эски бўлишига қарамай, бу катта муассасадир», деди яқинда ушбу шифохонада даволанган пойтахтлик бир киши.
Унинг сўзларига кўра, ушбу касалхонада ҳар куни ўнлаб одамлар нобуд бўлишмоқда ва тиббиёт ходимлари ўликларни ўликхонага етказишга зўрға улгуришмоқда. «Реанимация бўлимида ҳар куни ўртача 50 киши вафот этяпти. Қабул қилинаётган ва ўлаётган беморларнинг сони одамни ҳайратга солади. Реанимация бўлимида ўликларнинг жасадларини ўликхонага олиб боришга вақтлари йўқ», - деди Азатлыкнинг суҳбатдоши.
Айни пайтда, хабарларга кўра, Ашхобод темир йўл шифохонасида вафот этган беморларнинг жасадларини жойлаштирадиган пластик қоплар етарли эмас, чунки давлат идоралари уларни ўз вақтида тақдим эта олмайди.
«Якшанба куни шифокорлар пластик қоплар тугаб қолгани ҳақида огоҳлантиришди. Расмийлар марҳумнинг жасадлари учун қоплар ўз вақтида етказиб берилишини ваъда қилишди. Энди вафот этганларнинг жасади хлор билан ишлов берилган матоларга ўралган. Қариндошларга ҳеч қандай ҳолатда ўралган жойни очмаслик ва жасадни шу кўринишда кўмиш ҳақида огоҳлантирилмоқда», деди 20 июль куни мухбиримиз.
«Азатлык»нинг Ашхободдаги мухбирларидан бирининг хабар беришича, 19 июль куни Гаудан «В» микрорайонида кекса аёл коронавирусдан вафот этган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан «Азатлык» радиоси ўлган аёлнинг шахсини ошкор қилмайди.
Айни пайтда пойтахтдаги яна бир «Азатлык» мухбирининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда унинг камида 20 дўсти Ашхободдаги коронавирус аломатлари билан турли касалхоналарда. «Уларнинг соғлиғи жуда оғир. Кислород ускуналари етишмаслиги ҳақида гап кетмоқда», - деди 20 июль куни мухбир.
10 кун давомида Туркманистонда бўлган ЖССТнинг COVID-19 миссияси бу мамлакатда коронавирус мавжудлигини тасдиқламади, аммо инкор ҳам қилмади, аммо ҳукуматга мамлакатда коронавирус мавжуд бўлганидек ҳаракат қилишни тавсия қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase