Расмий маълумотлар ортида юзлаб оилалар фожиаси ётибди. Кимдир отасини, кимдир онасини, акасини, синглисини, ўғлини, қизини йўқотяпти. Мен вафот этганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Бу ҳаммамиз учун умумий фожиадир. Шу сабабли мен 13 июлни пандемия қурбон бўлган қозоғистонликлар хотирасига мотам куни, деб эълон қилишга қарор қилдим. Аминманки, ҳар биримиз, у куни қаерда бўлишимиздан қатъи назар, ўтганларнинг хотирасини ёд этамиз», - деди Қозоғистон етакчиси мамлакат фуқароларига телемурожаат орқали.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда инфекция тарқалишининг иккинчи тўлқини бошланган ва бунга амалдорлар жавобгар. "Афсуски, карантин тадбирларига оммавий равишда риоя қилмаслик, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ раҳбариятининг тизимли хатолари, ҳокимларнинг сустлиги туфайли биз аслида пневмониянинг кескин кўпайиши билан бирга иккинчи коронавирус тўлқини билан шуғулланмоқдамиз", - деди Тўқаев.
Аввалроқ, эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши ва COVID-19 тарқалишининг кўпайиши сабабли, 5 июлдан бошлаб икки ҳафта давомида Қозоғистон расмийлари карантинни қайта жорий этишга қарор қилганди.
Қозоғистонда пандемия қурбонларига атаб мотам эълон қилинди
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев 13 июлни коронавирус пандемияси туфайли вафот этганлар хотирасига миллий мотам куни деб эълон эълон қилди, деб хабар берди «РБК». «Афсуски, касаллик қозоғистонликлар умрига зомин бўлишда давом этяпти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси