close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эронда пандемия бошланган пайтдан буён рекорд даражадаги ўлим ҳолатлари қайд этилди

Эронда янги турдаги коронавирус билан касалланиш оқибатидаги ўлим ҳолтлари сони бир суткада 221 кишига ўсди ва 12,3 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақида пайшанба куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бўлим бошлиғи Сима Садат Лари.

"Мамлакатда коронавирусга чалиниш янги ҳолатлари сони 2079 тани ташкил қилди, касалланганлар умумий сони 250458 кишига етди", - дея унинг сўзларини келтириб ўтади ISNA агентлиги. Лари қўшимча қиладики, "ўтган 24 соат ичида Эронда 221 киши вафот этди, ўлим ҳолатларининг умумий сони эса, 12305 тага етди".
Шундай қилиб, Эронда кунига ўлимнинг энг кўп сони сўнгги уч кун ичида иккинчи марта ва охирги беш кун ичида учинчи марта қайд этилмоқда. Олдинги максимал ўлим даражаси 7 июлда эълон қилинган (200).
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда 212176 киши тузалиб, 1897803 та коронавирус тести ўтказилган.
Расмий статистик маълумотларга кўра, Эронда бир кунда касалланганлар сони 30 март куни энг юқори даражага етди ва кейин пасайишни бошлади ва минимал даражага (802) тушди. 3 майдан кейин бу кўрсаткич яна ўсишни бошлади ва 4 июн куни у энг юқори кўрсаткичга етди (3 574). Коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашиши фонида Эрон расмийлари 5 июлдан жамоат жойларида ниқоб кийишни мажбурий равишда жорий этишди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase