Таққослаш учун, ҳар қандай динни тан олмаган эркаклар ва аёллар учун COVID-19 ўлим даражаси ҳар 100000 кишига 80,7 ва 47,9 ни ташкил этади, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Express and Star нашрига таяниб.
Шунингдек, яҳудий эркаклар коронавирусдан ўлимнинг юқори кўрсаткичлари билан ажралиб туради - ҳар 100000 кишига 187,9 ўлим. Таққослаш учун, насроний эркаклар орасида бу кўрсаткич 92,6 ўлимни ташкил қилади.
Социологлар дин гуруҳлари орасидаги ўлимнинг бундай аниқ фарқи учун аниқ сабабларни келтирмайдилар, аммо хавфли вирусдан мусулмонларнинг касалланиши ва нобуд бўлиш омиллари орасида кўплаб Британия мусулмонлари орасида битта уй остида яшайдиган оила аъзоларининг сони ва ёшига боғлиқлиги ва кўплаб мусулмон иммигрантлар орасида тиббиёт ходимларининг улуши жуда катта эканлигида деб айтилади.
Буюк Британиядаги коронавирусдан бошқаларга қараганда мусулмон ва яҳудий эркаклар кўпроқ вафот этишади
Буюк Британия Миллий статистика идораси томонидан ўтказилган янги тадқиқотда коронавирус ўлимининг ноодатий тенденциялари аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра, Англия ва Уэлсда мусулмон эркакларнинг ёшига қараб ўлим даражаси бошқа дин гуруҳлари орасида энг юқори бўлди - ҳар 100000 кишига 298,9 ўлим, ва мусулмон аёллар учун ҳар 100000 кишига 98,2 ўлим.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар