Буюк Британия ҳукумати 104 миллион фунт стерлинг фунт стерлинг миқдоридаги озиқ-овқат пакетларини, шу жумладан чўчқа гўшти, бекон ва колбаса маҳсулотларини сотиб олишди ва ушбу озиқ-овқат пакетларини соғлиғи сабабли уйларини тарк эта олмайдиган энг ҳимоясиз оилаларга тарқатишди.
Чўчқа гўшти солинган "ғамхўрлик пакетлари" дин туфайли бундай гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишда чекловларга эга бўлган кўплаб мусулмон, сикх ва яҳудий оилаларига тарқатилди.
Парламент депутати Имран Хуссейн ҳукуматнинг пандемия сабабли кутилмаган қийинчиликларга дуч келган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга нисбатан муносабатидан қаттиқ ҳайратда эканлигини билдирди, чунки улар тақиқланган нарсалар билан ёрдам олишлари ёки аввалидек овқатсиз қолишлари мумкин эди.
"Бу бизнинг жамиятимизда таркибий ва институционал ирқчиликнинг яна бир намоёнидир, бу ерда озчиликларнинг нуқтаи назарлари умуман ҳисобга олинмайди ёки етарлича ҳисобга олинмайди", деди депутат.
Ҳукумат мусулмонлар ва яҳудийларга карантинда чўчқа гўшти билан «ёрдам берди»
Буюк Британия ҳукумати ўз-ўзини изоляция қилиш ва карантинга риоя қиладиган мусулмон оилаларига таркибида чўчқа гўшти бўлган озиқ-овқат тўпламларини юборганидан кейин "маданий ва маънавий бефарқлик "учун танқид остида қолди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар