«Кубань тиббиёт маркази» мутахассислари 3 октябрь куни нима сабабдан охирги пайтларда эр-хотин жуфтликлар спермобанклар хизматларидан фойдаланишга мажбур бўлаётгани ҳақида гапириб берди. – Спермобанк мижозлари сонининг ўсиш тенденцияси анча яққол кўзга ташланмоқда.
Агар одамлар «ЭКО маркази» клиникасининг сперма банкига мурожаат қилишининг сабаблари ҳақида гапирадиган бўлсак, учта асосий сабаблар гуруҳини ажратиб курсатиш мумкин, – дейди акушер-гинеколог, репродуктолог Зумрут Багаутдинова. – Биринчиси бу – эркакларда генетик материал олиш имкони йўқлигидир.
Яна бир кўп тарқалган сабаб – шеригида туғилажак болага ўтиши ва/ёки ҳомиладорликнинг муваффақиятли ўтишини жиддий равишда қийинлаштирадиган ёки умуман инкор қиладиган генетик ёки бошқа ўзгаришлар мавжудлиги саналади. Ва ниҳоят, ижтимоий омилни – аёлларда ҳомиладор бўлиш учун жинсий шерик йўқлигини ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак.
Репродуктологларнинг сўзларига қараганда, эркаклик билан боғлиқ омилга қарши сунъий усуллар билан курашишга тўғри келмоқда. – Ҳозирги пайтда тиббиётнинг имкониятлари кўпчилик ҳолларда эркаклар бепуштлигини бартараф қилишга имкон беради. Ҳомиладор қилиш учун энг сифатли ҳужайралар танлашнинг турли усуллари ва эмбрионларни генетик диагностика қилиш ҳомиладорликка эришиш учун реал имкон беради, – аниқлаштиради репродуктолог Елена Собесская.
Россияда эркаклар генофонди жуда тез қуриб бормоқда
Репродуктологлар бонг урмоқда: сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ЭКО клиникаларига мурожаат қилаётган россиялик оилаларнинг қарийб ярми эркаклик омили сабаб ташриф буюрмоқда. Бу тенденция Россиянинг Краснодар ўлкаси ва Ставрополье каби жанубий ҳудудларини ҳам четлаб ўтгани йўқ.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси