close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ироқда бир ҳафтага комендант соати жорий қилинди

Ушбу қарор COVID-19 ҳолатларининг ўсиши шароитларида қабул қилинди. Бутун Ироқ ҳудудида янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириш ҳолатлар ўсиб бораётган шароитларда етти кунлик комендантлик соати жорий этилмоқда. Бу ҳақида Ироқ ҳукумати ҳузуридаги тезкор инқироз штабининг аъзоси Омер Ваили маълум қилди.

Унга кўра, қарор Бош вазир Мустафо ал-Казимий томонидан тасдиқланган.
Ироқ фуқароларини чет элдан олиб чиқиш учун режалаштирилган рейслар бир ҳафтага тўхтатилди, деди Вайли.
Рамазон олдидан комендантлик соати соат 17.00 дан 05.00 гача амал қилган эди, дам олиш кунлари мамлакат расмийлари кеча-кундуз комендантлик соати жорий этилганини эълон қилишди.
Сўнгги кунларда Ироқда, асосан Боғдодда, COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайган. Бутун мамлакатда 5873 та юқтириш ҳолатлари ва 185 та ўлим ҳолатлари қайд этилган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase