Ливия армияси вакили Муҳаммад Кунуну сўзларига кўра, ҳукумат кучлари Триполи жанубидаги Казирма ва Аҳя ал-Бариенинг олдинги чизиқларидаги жангарилардан "муҳим ҳудуд" ни озод қилди.
Унинг сўзларига кўра, операция давомида қурол билан жиҳозланган 10 та душман машинаси йўқ қилинди.
Сўнгги ҳафталарда МКҲ армияси Халифа Хафтар тарафдорларига қарши курашда катта ютуқларга эришди.
18 майда стратегик аҳамиятга эга «Ватийе» авиабазаси тозаланган, бу эса мамлакат ғарбидаги Хафтарнинг мавқеини жиддий равишда ўзгартирган.
Тарҳуна шаҳри ҳукумат кучларининг ҳужумлари йўналишларидан бирига айланди ва бу Ҳафтар штаб-квартирасини Триполи остидан бу минтақага ёлланма жангариларни ташлашга мажбур қилди.
Илгари ёлланма жангарилар Ливия пойтахтининг жанубидаги бир қатор жойлардан қайтариб юборилган эди.
Ливия армияси Хафтар кучларини сиқишда давом этмоқда
Душманларнинг 10 та машинаси йўқ қилинди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тан олинган Миллий келишув ҳукумати (МКҲ) қўшинлари Халифа Хафтарнинг ноқонуний қуролли кучларига қарши муваффақиятли операцияларни давом эттирмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси