«Верденс ганг» кундалик газетасида шунга эътибор қаратиладики, 1990 йлдан бошлаб ислом динини қабул қилган норвегияликлар сони сезиларли даражада ўсди.
Ушбу газетада чоп этилган Карин Вог маълумотларига кўра, 1990 йилларда норвегиялик мусулмонлар сони 500 кишини ташкил қилган бўса, охирги йилларда бу кўрсаткич уч минг кишигача ўсди.
Вогнинг сўзларига қараганда, ўтмишда норвегиялик аёллар мусулмон кишиларга турмушга чиққанида исломни қабул қиларди. Minotek таҳлилий маркази антропология бўлими Директори Линда Ноорнинг айтишича, ҳозирги пайтда сайёрамизнинг исталган нуқтасидан туриб ислом дини ҳақида ахборот олиш учун ажойиб имкониятлар мавжуд. Тўрт йил олдин Ислом динини қабул қилган Моника Салмукнинг ҳикоя қилишича, муслима бўлишдан аввал у дин соҳасижа жуда кўплаб тадқиқотлар ўтказган ва кўплаб китобларни ўқиб чиққан. Муслима бўлиш ҳақида бу ердаги муҳит унда катта таассурот қилдирган Осло шаҳридаги масжидга келгач қабул қилган, хабар беради TRT.
Норвегиялик бошқа бир аёл Аалия Нилсен исломни 16 ёшида қабул қилган, чунки ушбу дин унга ҳам ажойиб таассурот қолдирганди.
42 яшар Солва Набила Секселиннинг ҳикоя қилишича, унинг оиласи қочқинларга ёрдам берарди ва уларнинг фарзандлари билан мулоқотлар натижасида у ҳам мусулмон бўлишга қарор қилади.
77 яшар Трулс Ноор Ахмад Болстад ислом динини 15 ёшида қабул қилганлигини гапириб берган.
Сўнгги йилларда минглаб норвегияликлар ислом динини қабул қилди
Сўнгги йилларда ислом динини қабул қилган норвегияликлар сони 3 минг кишига етди. Осло Университети диншунослик ва тарих кафедраси илмий ходими Карин Вогнинг маълум қилишча, сўнгги йилларда ислом динини қабул қилган норвегияликлар сони 3 минг кишига етди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми