Маҳсулотнинг штрих-кодини сканерлаш орқали унинг келиб чиқишини аниқлашга ёрдам берган “No Thanks” иловаси Google дўконидан олиб ташланди ва шу тариқа Исроил ва унинг иттифоқчилари маҳсулотларига бойкот қилишга ёрдам берувчи дастур ўчирилди, деб хабар бермоқда Yahoo News.
Ишлаб чиқувчиларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қайд этишларича, илова қуйидаги сўзлар туфайли блокланган: “Ушбу илова қўлингизда ушлаб турган маҳсулот ишлаб чиқарувчиси фаластинлик болаларнинг ўлдирилишини қўллаб-қувватлаяптими ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам беради”.
Блоклашдан сўнг, дастур муаллифлари ушбу жумлани олиб ташлаган ҳолда уни янгиладилар. Google иловани янгиланган шаклда жойлаштириш учун кўриб чиқишга ваъда берди.
Илова муаллифи асли фаластинлик дастурчи эди. У ўз маҳсулотини Исроилнинг Ғазо секторига агрессияси бошланганидан сўнг дарҳол ишлаб чиқа бошлади. 29-ноябр ҳолатига кўра, No Thanks иловаси 100 000 мартадан кўпроқ юклаб олинган.
Google қарорига қарамай, дастурни Телеграм’да юклаб олиш мумкин.
Google Исроилни бойкот қилишга ёрдам берган иловани блоклади
Маҳсулотнинг штрих-кодини сканерлаш орқали унинг келиб чиқишини аниқлашга ёрдам берган “No Thanks” иловаси Google дўконидан олиб ташланди ва шу тариқа Исроил ва унинг иттифоқчилари маҳсулотларига бойкот қилишга ёрдам берувчи дастур ўчирилди, деб хабар бермоқда Yahoo News.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси