close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистонда 120 нафар тиббиёт ходими коронавирус юқтириб олди. Мамлакат бўйлаб жами касалланганлар сони 600 кишидан ошди

"Бугунги кунга келиб тиббиёт ходимлари орасида ушбу касалликнинг 120 ҳолати қайд этилган, улардан 67 таси коронавирус билан касалланган ёки аллақачон касал бўлган одамларга тиббий ёрдам кўрсатган тиббиёт ходимлари орасида", деди у брифингда.

Eсмагамбетованинг таъкидлашича, битта тиббиёт ходимининг аҳволи оғир, тўққиз кишига ўртача оғирлик, қолган 57 кишига эса касалликнинг енгил шакли бор.
10 минггача тиббиёт ходимлари захирада қоладилар, чунки тиббий муассасаларда режалаштирилган ёрдам чекланган:
"Агар керак бўлса, ушбу ташкилотларнинг тиббий ходимларидан коронавирус инфекцияси бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш мумкин", деди Эсмагамбетова.
Аввалроқ, Қозоғистон ҳукумати эпидемияга қарши ишларга жалб қилинган тиббиёт ходимларининг иш ҳақини оширишни маъқуллаган эди. Тиббий ходим коронавирус инфекциясини юқтирган бўлса, унга Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан икки миллион тенге (4500 АҚШ доллари), вафот этган тақдирда эса 10 миллион тенге (22 500 доллар) тўланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase