close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланади

Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланади, хабар қилади РИА Новости Англия миллий соғлиқни сақлаш тизими раҳбариятига яқин бўлган бир манбага таяниб. «Унинг ўпкаси сунъий вентиляци қилинади», - аниқлаштирди РИА Новости ҳамсуҳбати.

Бош вазирнинг расмий вакили коронавирус ташхиси қўйилган ва соғлиғи ёмон бўлган Джонсон юқори ҳароратга эга эканлиги ва йўтали ўтиб кетмагани, у даволовчи шифокорнинг тавсияси билан касалхонага ётқизилганини айтди. Шу билан бирга, Даунинг-стрит у ҳукуматни бошқаришда давом этишига ва вазирлар маҳкамаси билан алоқада бўлишига ишонишини билдирган.
Джонсон аввалроқ фуқароларни коронавирус туфайли яқинларини йўқотишга тайёрланишга чақирганди.
Шу кунларда Джонсоннинг ҳомиладор қаллиғи Керри Саймондс бир ҳафтадан бери уйда коронавирус аломатлари билан бўлганлигини айтди.
«Мен ўтган ҳафта коронавируснинг асосий белгилари билан тўшакда ётдим. Мен тест ўтишим шарт эмас эди ва етти кунлик дам олгандан кейин ўзимни яхши ҳис қиляпман», - деб ёзди у Твиттерда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase