«Тошкент вилоятилик COVID-19 юқтириб олган шахс, йўтал, иситма ва нафас қисишига қарамай, тўртта ташкилотга ташриф буюрган. Биз бу ташкилотларнинг ҳаммасини ёпишга мажбур бўлдик. Бу одам 52 кишига касаллик юқтирган», - маълум қилди соғлиқни сақлаш вазири.
Бошқа бир бемор учта ташкилотда ишлаган. Шу сабабли, 100 дан ортиқ одам карантинга олинган. У касаллик бошланганини билиб, кўп одамлар билан суҳбатлашди. “Бу жиноят. Кўра-била шунча одамга касал юқтириш хиёнатдир», - деди Шадманов.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, 15 март куни ўз ватанига чет элдан келган Ўзбекистон фуқароси 15 кишига касаллик юқтирган. 27 март куни Андижонда коронавирус ташхиси қўйилган одам ота-онасига касаллик юқтирган. Отаси, ўз навбатида, яна 36 ҳамкасбига коронавирусни юқтирган.
Унинг ҳамкасбларидан бири 4 та қариндошига касаллик юқтирган. Бундан ташқари, у билан мулоқот қилган яна уч киши касалланган. Коронавирус бир кишидан 46 кишига юққан.
«Афсуски, бизнинг бемор касаллик аломатлари пайдо бўлиши билан шифокорларга мурожаат қилмаган», - деди Шадманов.
Бошка бир ҳолатда, вазирнинг сўзларига кўра, «беморлардан бири хотини билан бирга Тошкентдан Туркияга бориб келган. У оиласидаги саккиз кишига касаллик юқтирган. Ҳозир уларнинг ҳаммаси даволаняпти».
«Тошкент вилоятида яшайдиган бемор, коронавирус барча аломатлари пайдо бўлганига (26 мартда) қарамай, оуйида қолаверган. У шифокорлар ҳузурига фақат 30 мартда борган. Ҳозирда у ўта оғир аҳволда. Уни ўпкани сунъий вентиляция қилиш (ИВЛ) аппаратига улашимизга тўғри келди», - деди Шадманов.
Хориждан қайтган яна бир Ўзбекистон фуқароси 7 нафа оиласи аъзосига касаллик юқтирган. У туфайли у билан мулоқот қилган 123 кишини изоляция қилишга тўғри келди.
«Энг ёмони, тўрт нафар беморимиз кимлар билан учрашганлигини сир сақлаган. Биз фақат бу шахсларда ҳам иситма пайдо бўлгандан кейин биляпмиз», - қўшимча қилди вазир.
«Мамлакатда чеклов чоралари қабул қилинмоқда. Энди биз уйда қолишимиз керак. Мен уйидан – машинада, вилосипедда, пиёда – чиқиш ниятида бўлганларга мурожаат килмоқчиман — ҳаммамиз сабр қилишимиз керак. Ҳатто оила аъзоларингиз билан ҳам қучоқлашмасликка ҳаракат қилинг. Ҳамма билан масофа сақланг», - деди вазир Алишер Шадманов.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 390 та коронавирус ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистонда битта бемор 52 кишига коронавирус юқтирган – Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов мамлакат фуқаролари қанай қилиб бошқа одамларга касаллик юқтираётган ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, бир эркак 52 кишига касаллик юқтирган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди