close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рамазон ойида Қозоғистонда диндорлардан карантинга риоя қилиш сўраляпти

Коронавирусга чалиниш рискига йўл қўмаслик учун Қозоғистон диний ташкилотларига байрам хизматларини онлайн-режимда ўтказиш тавсия этилди. Ахборот ва жамият ривожланиши вазири Даурен Абаев диний байрамлар вақтида карантин режимига риоя қилишга чақирди.

"Жамиятимиз учун муҳим диний ва муқаддас байрамлар яқинлашиб келяпти. Рўза, яҳудийлар Песахи, православлар ва католиклар Пасхаси, ота-оналар куни. Уларнинг барчаси мамлакатимиз аҳолиси учун муҳим аҳамият касб этади. Диний ва этно-маданий бирлашмалар раҳбарларидан, барча фуқаролардан байрамлар вақтида карантин режимига қатъий риоя қилиш талабини тўғри тушунишни сўраймиз", - деди Абаев.
Диний ташкилотларга вазир байрам хизматларини онлайн-режимда ўтказишни тавсия қилди.
"Биз диндорларнинг маънавий ва диний туйғуларини чуқур ҳурмат қиламиз. Аммо хавфли вирусли касалликнинг пандемияси ҳар бир инсоннинг соғлиғи учун хавф туғдиради. Дунёда жамоавий тадбирлар, шу жумладан диний тадбирлар ҳам чекланган", - дея қўшимча қилди у.

Рамазон ойининг бошланиши

2020 йилги мусулмон тақвимига кўра, мусулмонлар учун муқаддас ой - Рамазон 25 апрелдан бошланади. Мўминлар 30 кун давомида рўза тутишлари керак.

Православ ва католикларда Пасха

Православлар орасида 2020 йилда Пасха 19 апрелга тўғри келади. Католиклар эса буни бир ҳафта олдин - 12 апрелда нишонлашади.

Песах-2020

2020 йилда яҳудийлар Песах байрамини 8 апрел, чоршанба куни қуёш ботганда кутиб оладилар. Байрам 16 апрел, пайшанба кунига қадар давом этади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase