close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
17.01.2021 21:53

Ҳинд зиёратчилари мунтазам равишда миллионлаб одамларни жалб қиладиган диний фестивал - Кумбха Мела (кўзалар ярамаркаси)  бошланиши арафасида, COVID-19 пандемиясига эътибор бермасдан, Ҳиндистон шимолида Ганг дарёси бўйида тўпланмоқчи.

02.04.2020 02:09

Эрон парламенти депутати Азиз Ахбаряннинг маълум қилишича, шиалар учун муқаддс саналган Қум шаҳри аввалгидек зиёратчиларни, жумладан, чет элликларни қабул қилишда давом этмоқда. Қум юқумли касалликнинг тарқалиш ўчоғига айланди, айнан шу ерда дастлабки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилди.

16.12.2019 06:23

Ўзбекистон кичик зиёрат учун хорижга рейслар сонини оширди. Бу ҳақида республиканинг мусулмонлар Бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Саудия Арабистони ҳукумати Ўзбекистонлик 14 нафар зиёратчини депортация қилди. Яқинда Саудия Арабистонига 490 кишидан иборат зиёратчилар гуруҳи йўл олди – бу одатий кўрсаткичдан икки баравар кўпдир.

02.06.2019 06:10

Ҳар йили 8 миллионга яқин зиёратчилар кабул қиладиган Саудия Арабистони келаси йил зиёратчилар сонини 15 миллион кишига етказиш устида ишлар олиб борилмоқда. Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирликда зиёратчилар ишлари бўйича директор муовини Муҳаммад бин Адураҳмон ал-Бейжавий мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги саналган SPA учун баёнотида вазирликда 2020 йилга келиб зиёратчилар сонини 15 миллион кишига етказиш устида ишлар олиб борилаётганини қайд этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase