Россия Сурияга рус самолетларини хато бўйича уриб тушириш эҳтимоли камроқ бўлган С-300 зенит-ракета комплекслари етказиб берилиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, ушбу комплекс жуда ҳам ҳалокатли бўлиб, Исроил авиацияси учун жиддий таҳдидга айланади, дейилади мақолада.
Исроил Эроннинг ҳарбий мақсадларда иштирок этишга қаратилган ҳаракатларини тўхтатиш учун тез-тез ўз самолетларини Сурия осмонига юбориб туради. Эрон эса доимий ҳарбий базалар ёрдамида ўз таъсирини кенгайтириш ва кейинги муқаррар уруш бошланганда Исроилга бевосита таҳдид солиш ниятида.
"АҚШ ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Путинни Эрондан узоқлашишга муваффақиятсиз равишда уриниб кўрдилар. Шубҳасизки, Исроил бунинг оқибатида Россия қуролли кучлари азият чекадиган ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қилади, лекин яҳудийлар давлатининг Инқилоб қўриқчиларига унинг чегаралари ёнида плацдарм яратишга халақит беришдан ўзга чораси йўқ. С-300 сотилиши – Путиннинг АҚШ ва унинг иттифоқчлари учун қўшимча муаммолар яратиш истагида эканлигини кўрсатадиган яна бир далилдир", - хулоса қилади нашриёт.
Манба: The Wall Street Journal