Хассуннинг яқинда билдирган баёноти асадийлар етакчилари ҳузурига ташриф буюрган швед делегациясининг бир қисми бўлган «Швеция учун муқобил вариант» ўнглар экстремистик партияси аъзоларига тақдим этилди.
Делегация аъзоси бўлган «Швеция учун муқобил вариант» аъзоси Майкл Янсон Хасун билан фотосуратга тушиб, уни Facebook даги саҳифасига жойлаштирди, муфтийни «юмшоқлик ва тушуниши» учун, шунингдек, Европадаги масжидлар, айниқса, Саудия Арабистони ёки Туркия томонидан молиялаштирилаётган масжидлар масаласида киритилган акниқлик учун мақтади.
Хассун Саудия Арабистони ёки Туркия томонидан молиялаштирилаётган масжидлар яқинда Сурияда рўй берган барча ёвузликлар сабабчиси ҳисобланади деб туриб олди. Шу сабабли, унинг сўзларига кўра, европаликлар бу масжидлар ва уларнинг етакчилари ҳақида билишлари лозим. Хассун бу масжидларни муҳосара қилиш ва ёпишни таклиф қилди ва акс ҳолда европаликларни худди Суриядаги каби қисмат кутиб турганлигидан огоҳлантирди.
Шуниси диққатга сазоворки, Хассун бу 2011 йилда Европага Сурия ва Ливанлик террорчи-ҳудкушлар тўлқини билан таҳдид солган ўш машҳур муфтийнинг ўзгинаси. Ўша пайтда Сурияда партия ва фуқаролар ҳаётида Башар Асаддан кейинги иккинчи ўринда турадиган Ҳилол Ҳилолнинг ўнг томонида ўтирган Хассун қуйидаги сўзларни айтганди: «Биз ҳозирги кунда сизларнинг орангизда яшаётганлар орасида террорчи-ҳудкушлар тайёрлаймиз. Қонга қон, жонга жон, буни айнан сизнинг ўзингиз бошладингиз». Хулоса тарзида эса қуйидаги сўзларни айтди: «Бизнинг мамлакатимизга яқинлашманг. Агар сиз бизнинг еримизга ўт қўймоқчи бўлсангиз, Аллоҳ сизнинг ерингизни олов ичра ёндиради».
Дарҳақиқат, ўшанда Европани террорчилик хуружлари қамраб олди ва буни ташкил қилишда асадийларнинг роли – айтайлик, оддий конспирологик назариядан кўра каттароқдир. Лекин нима бўлганда ҳам, Ахмад Хассун бугунги кунда агар Исломга нафрат намоён қиладиган бўлса, ҳатто африкалик исталган одамхўр-каннибалларни ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган европалик «ўнглар» қулоғига осонлик билан лағмон илмоқда.
Асад муфтийси Европада масжидларни ёпишга даъват этмоқда
Суриядаги асадийлар режими бош муфтийси «шайх» Аҳмад Хассун европаликларни масжидлар «таҳдиди» ҳақида огоҳлантириб, уларни гўёки барча «муаммолар» туфайли авж олиб кетган Суриядаги масжидлар тажрибаси баҳонасида барча масжидларни муҳосара қилиш ва ёпишга даъват қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар