close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус: испан аскарлари қариялар уйларида ўликларни топмоқда

Испания армисининг коронавирус инфекцияси эпидемиясига қарши курашга юборилган Фавқулодда вазиятлар Бригадаси (Unidad Militar de Emergencias) ҳарбий хизматчилари улар дезинфекция ўтказиш учун келган мамлакатнинг турли вилоятларида жойлашган қариялар уйларидан ташлаб кетилган, айримлари жонсиз ҳолдаги юзлаб қарияларни топдилар. Бу ҳақида «Озодлик» радиоси хабар қилади.

Қарияларга ғамхўрлик қилиши керак бўлган муассасалар ходимлари кўпинча уларни қаровсиз ҳолда ўлиб кетишга маҳкум қилган ҳолда қочиб кетишади. Баъзида агар санитарлар уларнинг COVID-19дан ўлиши мумкин деб ўйлашса ва уларни ўликхонага топширишдан қўрқса, марҳумларнинг жасадларини ётган жойида ириб кетишга қолдирилган.
Испания Мудофаа вазири Маргарита Роблеснинг айтишича, армия рўй берган воқеадан қаттиқ ҳайратда қолади ва бундай ҳолатларда "шафқатсиз ва жиддий" ҳаракатларни давом эттириш ниятида. Ушбу фактлар бўйича Испания Бош прокуратураси жиноий иш қўзғатди.
Испанияда аҳолининг қарийб 19 фоизи 65 ёшдан катта. Камида 11 апрелга қадар мамлакатда қаттиқ карантин жорий этилди. Ҳозир Испанияда, жумладан, Андалусиядан Каталониягача бўлган барча вилоятлар ва автономияларда эпидемия Италияга қараганда тезроқ тарқалмоқда. Шу билан бирга, Италияда бўлгани каби, беморларга ИВЛ аппарати еиишмайди. Натижада, шифокорлар ИВЛ аппаратларини омон қолиш эҳтимоли кўпроқ бўлган ёшларга берган ҳолда қарияларни ўлимдан қутқаришга иложсиз қолмоқдалар.
Испанияда коронавирус қурбонлари сони Хитойдаги қурбонлар сонидан ошди, эпидемия бошлангандан бери 3434 киши вафот этди. Испанияда бир суткада COVID-19 юқтириб олганлар сони қарийб 8 минг кишига кўпайди, бир кунда 700 дан ортиқ одам вафот этди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase