Давлат телевидениеси хабар беришича, Саудия Арабистони янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун душанба кунидан бошлаб масжидлардаги барча маърифий ва Қуръон тадбирларини тўхтатади.
Якшанба куни Саудия Ички ишлар вазирлиги ушбу касаллик ташхиси қўйилган барча одамлар Катифдан эканлигини айтди. Саудия расмийлари бу касални юқтирганлар ё Эронда бўлганликларини ёки Эронга ташриф буюрган одамлар билан алоқада бўлганликларини айтишди.
"Касалликнинг тарқалишининг олдини олиш учун барча давлат ва хусусий муассасаларда иш тўхтатилади, хавфсизлик хизмати ва зарур шарт-шароитларни таъминловчи муҳим муассасалар бундан мустасно ", дейилади вазирлик баёнотида.
Катифга кириш энди осон эмас ва кетиш жуда қийин, гарчи Катиф аҳолисига уйларидан бошқа ҳудудларга қайтиш имконияти берилган бўлса ҳам. Катифдаги карантин нефт қазиб олишга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги айтилмоқда.
Пайшанба куни ар-Риёд Теҳронни коронавирус тарқалиши пайтида Саудия Арабистони фуқароларини ҳайдаб чиқарганликда айблаганидан кейин Катифдаги чекловлар Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги зиддиятни кучайтириши мумкин. Саудия Арабистонининг ўзи Эронга киришни тақиқлаб қўйди ва у ерга келган ҳар қандай Саудия фуқаросига нисбатан махсус чоралар кўрилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Яқин Шарқдаги эпидемиянинг марказига айланди. Якшанба куни у вирусдан 194 киши вафот этгани ҳақида хабар берди, бу эса Хитойдан ташқарида энг кўп қурбон бўлган мамлакат бўлган Италия билан тенглаштирди.
Саудия Арабистони ҳукумати шиаларнинг Катиф вилоятини карантинга ёпди
Саудия Арабистони яна тўртта коронавирус ҳолати қайд этилаганидан сўнг, ушбу касалликннг кенг тарқалиши оллидини олиш мақсадида асосан шиалар истиқомат қиладиган Катиф туманини ёпиб қўйди. Ушбу ҳаракат Катифда норозиликка олиб келиши мумкин, бу қироллик ҳокимияти ва шиа озчиликлари ўртасидаги қоқинишга сабаб бўлиб, дискриминация ва маргиналлашувдан шикоят қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди