SANA ахборот агентлигининг хабар қилишича, исёнчи Ливия генерали Халифа Хафтар манфаатларини ифодаловчи делегация Сурия режими ташқи ишлар вазири Валид Муаллем билан Дамашқда учрашган.
«Ҳамжиҳатлик ҳақида, дипломатик ва консуллик ваколатхоналари очиш ҳақида меморандум имзоланди», - хабар қилади SANA.
2012 йил, қўзғолон пайтида диктатор Муаммар Каддафи ўлдирилганидан бери Ливиянинг Дамашқда дипломатик ваколатхонасини йўқ эди.
Муаллемнинг айтишича, дипломатик ваколатхоналар Дамашқ ва Ливиянинг шарқидаги амалда Хафтарнинг пойтахти бўлган Бенгази шаҳрида очилади.
Иккала томон ҳам "Туркиянинг аралашуви ва ҳар икки давлатга қарши тажовузига қарши курашиш" бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ваъда беришди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия БМТ томонидан тан олинган Миллий келишув ҳукуматини (ПНС) қўллаб-қувватлайди ва Шимолий Африка мамлакатига қўшинлари ва Сурия тарафдори бўлган жангариларни юборди.
Сурия режимининг асосий иттифоқчиси - Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Хафтар апрел ойидан бери Триполини ПНСдан тортиб олиш учун курашмоқда.
Яқинда хабар берганимиздек, Миср ҳам араб давлатларининг туркларга қарши блокини яратиш бўйича дипломатик ҳаракатларини кучайтирди.
Хафтар ва Асад «турклар аралашуви»га қарши дўстлашади
БМТ томонидан тан олинган Триполидаги миллий муроса ҳукуматини тан олмайдиган шарқий Ливия ҳукумати ва Дамашқдаги Сурия режими якшанба куни дипломатик миссиялар алмашиниш ва «турклар аралашуви»га қарши курашиш ҳақида келишиб олдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси