close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар ажратади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2018 йилдан 2021 йил оралиғида 1,3 миллиард доллар ажратадиган бўлди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан хабар тарқатди.
Тегишли ҳужжат сешанба куни Тошкентда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов ва ИТБ президенти Бандар Ҳожар томонидан имзоланди.

"Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ва Ўзбекистон ҳукумати сешанба куни 1,3 миллиард доллар миқдорида маблағлар тақдим этиш кўзда тутилган, 2018-2021 йилларга мўлжалланган шериклик стратегиясини имзоладилар", - дейилади хабарда.
Банк шу тариқа мамлакатни иқтисодиёт ва инновацион фаолият соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантиришда қўллаб-қувватлаш ниятида. Бунда 475 миллион доллар энергетика, транспорт ва шаҳарни ривожлантиришга, 300 миллион доллар – қишлоқ жойларда уй-жой ва инфратузилма қурилишига, яна 300 миллион доллар эса – савдони молиялаштиришни қўллаб-қувватлашга ва 85 миллион доллар – хусусий бизнес лойиҳаларига ажратилади.
Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар Ҳожар 17 сентябрдан 20 сентябргача Ўзбекистонд расмий ташриф билан бўлди. сешанба куни Ўзбекистон пойтахтидаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида "ИТБ гуруҳи куни" анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг хусусий сектор, дипломатик корпус вазирлик ва идоралари ҳамда Ўзбекистондаги халқаро молия институтлари вакиллари иштирок этишди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase