Хусусан, эски бир бинонинг ертўласида жойлашган норасмий ибодатхонага қатновчилар қавми ички ишлар вазири Маттео Сальвинининг масжидларни ёпиш нияти ва «Ислом билан конституция бир-бирига мувофиқ келмаслиги» ҳақидаги баёнотидан хавторига тушиб қолди, дея хабар беради AlJazeera.
Италияда расмий масжидлар сони бармоқ билан санарли бўлиб, бу мамлакатда бундай ибодат иншоотлари очиш жуда қийин, шу сабабли мусулмонларнинг аксарияти норасмий масжидларга ташриф буюради. Римда уларнинг сони 50 тадан ортиқни ташкил қилади.
«Ноаниқлик кучайди, чунки биз бу ҳукумат исломий жамоалар билан нима қилиш ниятида эканлигини билмаймиз», - дейди масжидлардан бирининг имоми Муҳаммад ибн Муҳаммад.
Имомнинг сўзларига кўра, Сальвинининг барча масжидларни ёпиш ва янги масжид очишни тақиқлаш ҳақида берган ваъдаси оддийгина сайловолди тарғиботи бўлиши мумкин, лекин унинг ортида албатта исломга қарши мафкура туради.
Италияда ҳукумат тепасига келган партиялар аввал бошдан норасмий масжидлар билан ишга киришиш ва имомлар реестрини тузишга киришиш ҳақида келишиб олгандилар, шу сабабли италиялик мусулмонлар чақирилмаган меҳмонларни бугун-эрта келиб қолар деб кутиб ўтирибди.
Мусулмонлар масжидларнинг оммавий равишда ёпилишидан хавфсирамоқда
Миллатчилик дунёқарашларига эга бўлган шахслар ҳукумат тепасига келганидан сўнг Италия мусулмонлари қувғин ва камситувлардан қўрқиб яшашга мажбур бўлмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар