Эрон ҳукумати вакилларининг сўзларига кўра, ракеталар зарбаси 80 га яқин америкалик «террорчилар» ҳалок бўлишига олиб келди (Эрон кеча АҚШ армиясини террорчи ташкилот деб тан олди). Лекин шунга қарамай, аскарларлари ушбу базаларда бўлган деярли барча мамлакатлар уларнинг аскарлари ҳатто жароҳат олмаганини таъкидламоқда.
Ироқ ҳарбийларининг баёнотида айтилишича, тунда соат 1:45 ва 2:15 оралиғида Айн-Асад авиабазаси ва Эрбилдаги базага қарата 22 та ракета учирилди, бироқ ироқлик кучлардан ҳеч ким жароҳатланмади.
Баёнотда шунингдек, Айн ал-Асад базасига қаратилган 17 та ракетадан 2 таси портламагани айтилди.
Ушбу базаларда уларнинг аскарлари жойлашган Дания ва Норвегия ҳеч ким жароҳат олмаганини айтди.
АҚШ ҳам биронта америкалик аскар жароҳат олмаганини маълум қилди. Шундай қилиб, айтиш мумкинки, Эроннинг зарбаси ҳавога ўқ отиш билан тенг бўлди.
Нефть нархининг қимматлашувини берилган ракета зарбасининг ягона эҳтимолий оқибати деб айтиш мумкин.
Шундай бўлса ҳам, Эрон бу фақат биринчи қадам эканлигини ва қасос акциялари такрорланишини ваъда қилди. Бунда эронликлар бутун дунёни урушни хоҳламаслигига ишонтиришга уринмоқда.
Эрон Ироқдаги коалиция базаларига қарата ракета зарбалари берди
Эрон АҚШ қўшинлари жойлашган Ироқдаги иккита ҳарбий базага қарата ўндан ортиқ ракета зарбаси берди. Бу ахборот Пентагон томонидан тасдиқланди. Анбар провинциясидаги Айн-ал-Асад базаси ва Эрбилдаги базага қарата чоршанба куни эрта тонгда учирилган ракеталар Эроннинг АҚШ томонидан ўтган ҳафтада Ироқда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилгани учун жавоб ҳаракати бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши