Дастурни олиб борувчи бошловчининг саволига жавоб берар экан, иккала журналист катта Нурмагомедовнинг истагида ҳеч қандай ножўя хатти-ҳаракат йўқлигини билдирди.
– Нима сабабдан кўп хотинлилик қонун билан тақиқланган? – савол берди Василий Уткин. – Менинг билишимча, ҳозирги пайтда ҳаттоки никоҳ бўлмаган тақдирда ҳам келиб чиқадиган оталикни тан олиш билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Шундай экан, агар оилангини ташлаб, бошқа бир оила қурар экансан, биринчи оилага нисбатан мажбуриятлар ажрашгандан кейин ҳам йўқолмайди: худди аввалгидек, оила харажатларини таъминлаш керак.
Уткин полигамия (кўп хотинлик) никоҳи бир вақтнинг ўзида иккита аёл билан жинсий яқинликни кўзда тутмаслигини айтди.
– Василий тўғри савол берди, – ҳамсуҳбатини қўллаб-қувватлади Невзоров, – нимага энди кимдир бошқалрнинг хусусий ҳаётини ва ҳеч кимга зиён етказмайдиган хусусий муносабатларини тартибга солишни ўз зиммасига олади – умуман тушунарсиз!
Журналистнинг фикрига кўра, бу масалада «насронийлар ақидаси»ни йўналиш қилиб тутиш ўринсиз.
– Икки аёл ва бир эркакнинг иттифоқи юзага келади. Бу иттифоқ мутлақ нозик, мустаҳкам ва сифатли бўлиши мумкин, - деди Невзоров.
У мавжуд никоҳга муносабатнинг дискриминацион характерга ишора қилди.
– Бундай вазиятда кимдир бир ўзи камситилган ва ҳақоратланган бўлиб қолиб кетади, - изоҳ берди Александр Невзоров, – чунки унинг бу муносабатларни қонуний қайд қилиш имкониятига эга эмас. Уч томонли оиланинг икки аъзоси паспортларига муҳр босишлари мумкин, учинчиси эса ҳеч қачон, эҳтимол у ўз ролида қолиши, кўз ёшлари билан ҳасад қилишдан бошка иложи қолмайди. Бу ҳақиқатан ҳам сурбетлик, аҳмоқона қўполлик ва биров сўрамаган жойга аҳмоқларча бурнини суқишдир.
Александр Невзоров: кўп хотинлиликнинг тақиқланиши – сурбетлик ва беорлик
«Паноптикум» дастури қатнашчилари, журналист Александр Невзоров ва унинг ҳамкасби Василий Уткин, кўп хотинлиликнинг тақиқланиши муносабати билан таажжуб билдирдилар. Эфирда енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг иккинчи хотин олиш нияти муҳокама қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш