close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳалаб озод қилинди

Суриядаги мухолифат кучлари мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бири — Ҳалабни қўлга киритди. Маълумотларга кўра, шаҳарнинг асосий объектлари мухолифат назоратига ўтган, ҳозирда шаҳарда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Суриядаги мухолифат кучлари мамлакатнинг йирик шаҳарларидан бири — Ҳалабни қўлга киритди. Маълумотларга кўра, шаҳарнинг асосий объектлари мухолифат назоратига ўтган, ҳозирда шаҳарда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳарни эгаллаш бўйича амалиёт уч кун давом этди. 27 ноябрь куни мухолифат кучлари мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, жойлардаги рус махсус кучларини қириб ташлади. Башар Асад режимига тегишли қўшинлар ҳужумни қайтаришга деярли қўшилмаган ва тезда қочиб қолган.
29 ноябрь куни мухолифат кучлари шаҳарга киришга муваффақ бўлди. Ҳалабдаги кадрларга қараганда, маҳаллий аҳоли Асад-Россия режимига қарши озодликни қутловчи кайфиятда. Шу билан бирга, Башар Асад Москвага ёрдам сўраб учиб кетгани хабар қилинди, аммо бу сафар ҳеч қандай натижа бера олмаган.
Шу пайтда Россиянинг Z-каналларида Ҳалабнинг қулашига нисбатан "алоҳида алам ва мағлубият ҳисси" кузатилмоқда. Улар Кремлнинг "Вагнер" ЧВКси мағлубиятга учраганидан афсусда.
Россиянинг ўнг қанот блогерларидан бири Alex Parker Returns бу воқеа бўйича Путинга очиқ норозилик билдириб, танқид қилган. У: "Ҳалаб марказида туркиялик прокси кучлар ҳозирда нишонламоқда. Улар икки миллион аҳолига эга бўлган Суриянинг энг йирик шаҳарини 36 соат ичида эгаллашди. Натижа шуми, Путин?" — деб ёзган.

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase