Исроил армиясининг Ғазо секторида 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида қурбон бўлганлар сони 40 минг 476 нафарга кўтарилди.
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган баёнотда, Исроилнинг Ғазо секторига 326 кундан бери уюштирган ҳужумлари ҳақида маълумот берилди.
Исроил қўшини томонидан охирги 48 соат ичида Ғазо секторининг турли жойларида «3 та қирғин» амалга оширилгани, бу ҳужумларда яна 41 Фаластинлик ҳаётдан кўз юмгани, 113 нафар Фаластинлик яралангани билдирилди.
Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 40 минг 476 нафарга, ярадорлар сони эса 93 минг 647 нафарга кўтарилгани қайд этилди.