Эроннинг Исроилга ҳужуми санаси 13 август - Қуддуснинг биринчи ва иккинчи ибодатхоналари вайрон қилинган миллий ёруғлик куни бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда РБК.
Нашр араб ахборот каналига таяниб, Эрон ва Ҳизбуллоҳ 13 августга ўтар кечаси Тиш’а бе-авда Исроилга ҳужум қилишни режалаштираётганини даъво қилмоқда.
Бу Исроилда Биринчи ва Иккинчи Қуддус ибодатхоналари вайрон қилингани учун миллий мотам кунидир.
Ҳужум исроилликлар томонидан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийя, Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони Фуад Шукр ва ҳарбийлар қўмондони Муҳаммад ал-Дайфнинг ўлдирилишига жавоб тариқасида амалга оширилди, деб ёзади нашр.
Қайд этилишича, бундай кунга қилинган ҳужум Исроилга кучли ҳиссий ва психологик таъсир кўрсатади ва Исроил жамиятида заифлик ва қўрқув ҳиссини кучайтириб, бу кун билан боғлиқ тарихий яраларни жонлантириши мумкин.
Шунингдек, диний кунларда хавфсизлик чоралари кўп ҳолларда ҳарбий ҳужумлардан кўра оммавий тартибсизликларнинг олдини олишга қаратилганлиги сабабли ҳужум кутилмаганда содир бўлиши эҳтимоли борлиги айтилади.
Эслатиб ўтамиз, июл ойи охирида Теҳронда ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийя ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди – бу маълумотни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳам тасдиқлаган. Ҳамас ҳаракати ҳам расмий баёнотда сиёсий бюро раҳбарининг ўлимини тан олди.
Абу Муслим таржимаси (қозоқ тилидан)