Бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиул аввал ойи ҳар йилгидан ўзгача шукуҳ ва тароватда ўтмоқда. Буни Диний идора биносида ёққол сезиш мумкин. Киравериш ва йўлаклар муборак ой фазилатини акс эттирувчи лавҳа ва сийратга оид ояти карима, ҳадиси шариф, шиор ва саловатлар билан безатилган. Идорага ташриф буюрувчи ҳар бир кишига мавлид ҳадялари улашилмоқда. Бундай тараддудни диёримиздаги барча жоме масжид ва диний таълим муассасаларида кўриш мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Тарихчи олим Мухаммад Наршахийнинг ёзишича, Ҳазрати Қутайба ибн Муслим 42 ҳижрийда (милодий 661) Шомнинг Бохилий деган жойида таваллуд топди.
Малика турмуш қурганига 5 йил бўлганида фарзанд кўриш ниятида турли табиб ва шифокорларга мурожаат қилишди. Шифокорларнинг хулосасидан айб турмуш ўртоғида эканини билганида дунёси қоронғу бўлиб кетди. Атрофдагиларни тана-ю дашномлари, фарзанд кўришга бўлган кучли иштиёқи, боз устига эрига бўлган кучли муҳаббати дугонасининг маслаҳатига киришга мажбур қилди.
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш улкан гуноҳ. Шунинг учун ҳам уламолар «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан ёлғон тўқишни ҳалол санаган одам кофир бўлади», деганлар.
Шариатнинг мақсадларини рўёбга чиқариш учун баъзи ҳолатларда бошқаларнинг нуқсонларини зикр қилишга рухсат берилади. Чунки мазкур мақсадларга эришиш учун шундан бошқа йўл йўқ. Улар олти ўриндан иборат бўлиб, бундай ҳолатда ғийбатнинг гуноҳи даф қилинади.
2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги учун умумхалқ референдумида иштирок этдилар.
Аллоҳга шукрки, бу йил Рамазон ойида юртимиздаги 1500 дан зиёд жомеда хатми Қуръонлар ўқилиб, мўмин-мусулмонларнинг имону ихлосини янада зиёда бўлди. Ўлкакамизнинг барча ҳудудларида 27 кун давом этган хатмоналарда халқимиз муҳаббат ила Каломуллоҳга соме бўлдилар. Хатми Қуръонларнинг якуни, бугун 17 апрель оқшомида масжидларимизда Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси, яъни Қадр кечаси куни хатми Қуръонлар якунланиб, барча масжидларда бир вақтнинг ўзида бир неча миллион халқимиз Ҳақ таолога ёлвориб, қўлларини дуога очдилар.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
"Вақф" фонд ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаровнинг маълум қилишича, ўтган 2022 йилда фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва турли акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган эҳсонлар ҳисобидан 11 млрд. 574 млн. сўмдан зиёд маблағ хайрия ишларига сарфланган. Бу маблағларни йўналишлар кесимида олсак:
2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.