АҚШнинг “TIME” журнали бир сўровномани чоп этди. Дунё миқёсида сўровномалар ўтказадиган “Morning Consult” номли ширкатдан олган маълумотларга кўра, 43 ўлканинг 42 тасида Исроилни қўллаб-қувватлаш камайиб, фақатгина АҚШ Исроил ёнида қолган.
“Time” журналида ўтган йилнинг 7 октябридан эътиборан Исроилни қўллаб-қувватлаш дунё миқёсида камайиб кетганлиги қайд этилган.
Сўровномада 6 қитъадан 43 та ўлкада 2023 йил октябрь-декабрь ойларида ўтказилган 6 мингга яқин сўровномалар асос қилиб олинди.
Бунга кўра, Хитой, Жанубий Африка, Баризилия ва бошқа Лотин Америка ўлкаларида Исроилга нисбатан ижобий бўлган қараш салбийга ўзгарган.
2023 йил сентябрь ойидаги маълумотлар билан таққосланганда Японияда Исроилга қарши негатив қараш билдирганлар сони сўнгги сўровномада 39%дан 62%га, Жанубий Кореяда 5%дан 47%га, Британияда эса 17%дан 29,8%га ортган.
АҚШнинг Исроилга дастаги эса камайишига қарамай давом этмоқда. Исроилга дастак берувчи иштирокчилар сони 18,2%дан 16%га камайган.
“Morning Consult” сиёсий разведка бўлими бошлиғи ўринбосари Соннет Фрисби “Time”га берган интервьюсида “Бу малумотлар Исроилнинг шу онда халқаро ҳамжамиятда қанчалик обрўсизланганлигини кўрсатмоқда” деди.
Бутун дунё Исроилдан нафрат қилмоқда
АҚШнинг “TIME” журнали бир сўровномани чоп этди. Дунё миқёсида сўровномалар ўтказадиган “Morning Consult” номли ширкатдан олган маълумотларга кўра, 43 ўлканинг 42 тасида Исроилни қўллаб-қувватлаш камайиб, фақатгина АҚШ Исроил ёнида қолган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди