"Бундан бир неча ой олдин Джон Болтон 3 ойдан кейин Эрон йўқ бўлади, деб ваъда берганди ; биз ўз жойимиздамиз, у эса кетди. Иқтисодий терроризм ва урушнинг энг йирик тарафдорининг четлатилиши билан Оқ уйда Эрондаги воқеликни тушуниш йўлидаги тўсиқлар камаяди", – деб ёзди Рабии Twitter да Болтоннинг истеъфоси ҳақидаги янгиликка жавобан.
Аввалроқ Трамп Болтоннинг бўшатилгани ҳақида хабер берганди. "Мен кеча кечқурун Джон Болтонни эндиликда Оқ уй унинг хизматларига эҳтиёж сезмаслиги ҳақида хабадор килдим", – деб ёзди Трамп Twitter да.
"Мен Джондан истеъфо беришини сўрадим ва у бугун тонгда истеъфо берди", – қўшимча қилди президент.
Трампнинг таъкидлашича, у Болтон илгари сурган кўплаб ғояларга рози бўлмаган. Шу билан бир пайтда, президент унга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирди.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси вазифаларини Чарльз Каппермен бажаради, деб хабар қилади америка ОАВ Оқ уйдаги манбага таянган ҳолда.
Биз ўз жойимиздамиз, у эса кетди: Эронда Болтоннинг истеъфоси бўйича шарҳ берилди
Бундан бир неча ой олдин Джон Болтон 3 ойдан кейин Эрон йўқ бўлади, деб ваъда берганди - деди ҳукумат вакили. Эрон ҳукумати ваили Али Рабии миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Джон Болтонни ишдан бўшатиб, АҚШ иқтисодий терроризм ва урушнинг энг йирик тарафдорини ишдан узоқлаштирди ва баёнот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси