Берилган саволга Риёд ал-Малик ўрнига Саудия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари жавоб берди
Вашингтондаги Four Seasons меҳмонхонасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари Лигаси алоқа гуруҳи аъзолари томонидан Ғазо бўйича ўтказилган брифингда Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликийга сўз берилмади.
Фаластин вазирига берилган саволга Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархан жавоб берди.
"Жаноб ал-Маликий виза билан боғлиқ шартлар туфайли сизнинг саволингизга жавоб бера олмайди. Айтмоқчиманки, АҚШ ҳукумати жаноб ал-Маликийни (бу саволларга) жавоб беришга рухсат бермаслик учун чеклаб қўйди. У ОАВ ходимларининг саволларига жавоб бера олмайди ва улар билан мулоқот қила олмайди", деди вазир.
Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти шахсий виза ҳужжатлари ҳақида маълумот бера олмаслигини айтди, аммо АҚШ иммиграция қонунчилигида одамларнинг оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилишини тақиқловчи ҳеч қандай қоидалар йўқ.
"АҚШ қонунчилигига кўра, виза маълумотлари махфий ҳисобланади. Шу сабабли биз индивидуал виза ҳужжатлари тафсилотларини ошкор эта олмаймиз", деди Давлат департаменти матбуот котиби Метью Миллер «Анадолу» мухбирига воқеани изоҳлар экан.
У, шунингдек, АҚШ иммиграция қонунчилигида шахсларнинг оммавий ахборот воситаларига баёнот беришини тақиқловчи қоидалар йўқлигини тасдиқлади.
Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчихонаси Америка Давлат департаментининг баёнотларига ҳеч қандай изоҳ йўқлигини таъкидлади.
Ғазо бўйича мулоқот гуруҳи Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан ҳам учрашиши кутилмоқда. 9 декабрь, шанба куни мулоқот гуруҳи Канадада учрашув ўказади.
Вашингтондаги брифингда Фаластин ташқи ишлар вазирига сўз берилмади
Берилган саволга Риёд ал-Малик ўрнига Саудия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари жавоб берди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши