Туркия Президенти Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон иқлим ҳаракати саммитида нутқ сўзлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил армиясининг Ғазо сектори тинч аҳолига қарши жиноий ҳаракатларини оқлашга уринишлар қабул қилиб бўлмаслигини маълум қилди.
Бу ҳақда давлат раҳбари Дубайда бўлиб ўтган Бутунжаҳон иқлим бўйича саммитдаги нутқи чоғида айтиб ўтди.
“Исроил агрессияси натижасида 16 мингдан ортиқ бегуноҳ фаластинликларнинг, асосан болалар ва аёлларнинг ҳалок бўлишини оқлаб бўлмайди”, - деди Туркия раҳбари.
Эрдўған, ҳозирда Фаластин анклавида содир бўлаётган воқеалар инсониятга қарши жиноят ва уруш жинояти эканлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари ўз жиноятлари учун айбдорларни халқаро ҳуқуқ олдида жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади.
Президент Эрдоған, Туркия барча инқирозларда доимо тинчлик тарафдори бўлганини ва уларни “адолат ва тенглик” асосида ҳал қилиш учун ҳаракат қилганини қайд этди.
Эрдўған: Фаластинлик тинч аҳолини ўлдиришни оқлаб бўлмайди
Туркия Президенти Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон иқлим ҳаракати саммитида нутқ сўзлади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси