Президент Режеп Таййип Эрдўған, “Туркия тарихда бўлганидек бугун ҳам давлати ва халқи билан фаластинлик биродарлари ёнидадир”. – деган ифодаларга ўрин берди.
Президент Эрдўған, 29 - ноябр Халқаро Фаластин халқи билан бирдамлик куни муносабати билан ижтимоий тармоқ ҳисоби орқали пост қолдирди.
“Туркия тарихда бўлганидек бугун ҳам давлати ва халқи билан фаластинлик биродарлари ёнидадир”. – деган Эрдўған:
“Ғазолик биродарларимизга инсонпарварлик ёрдамимиз давом этмоқда. Бугунгача ал Аришга 12 та самолёт ва 1 та кема тўлдирилган ёрдам ашёси юбордик. 1500 тонна инсонпарварлик ёрдам ашёсини олиб кетаётган иккинчи кемамиз бугун йўлга чиқди. Саратон касаллигига чалинган беморлар билан болалар бош бўлиш билан бирга тан жароҳати олганларнинг Туркияга олиб келинишини таъминлаб, даволанишларига ёрдам беряпмиз. Ғазода биз ташкил этувчи дала касалхоналарини қаерга ўрнатишимиз аниқланмоқда. Маҳбусларнинг алмашинуви ва оташкесим бутунлай йўлга қўйилиши учун музокаралар жадал тус олади. Худо хоҳласа, бундан кейин ҳам ташаббусларимиз кўп жиҳатдан тўхтамайди”. – дея гапирди.
Туркия фаластинлик биродарларини қўллаб – қувватлашни давом этади
Президент Режеп Таййип Эрдўған, “Туркия тарихда бўлганидек бугун ҳам давлати ва халқи билан фаластинлик биродарлари ёнидадир”. – деган ифодаларга ўрин берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар