46 кун ичида Ғазо секторида 5300 бола ҳалок бўлди, бу кунига 115 болага тўғри келади. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо бўйича йиғилишида БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ижрочи директори Кетрин Рассел маълум қилди.
Рассел хоним Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можарода гуманитар паузага эришиш етарли эмаслигини, Ғазодаги қон тўкилишига чек қўйиш учун зудлик билан гуманитар сулҳ эълон қилиш муҳимлигини таъкидлади.
У Ғазо жанубида ҳарбий фаоллик кучайганига эътибор қаратди ва Фаластин анклавининг жанубий қисмига ҳужумларнинг олдини олишга чақирди.
Расселнинг таъкидлашича, ҳозирги инқироз даврида ҳалок бўлганлар сони жуда юқори. Унинг сўзларига кўра, БМТ 17 йилдан бери болаларга нисбатан ҳуқуқбузарликларни қайд этиб келади ва бу даврда ўлдирилган болалар сони 1653 нафарни ташкил этган.
“46 кун ичида 5300 нафар фаластинлик бола ҳалок бўлди. Бу кунига 115 нафар болага тўғри келади. Ғазода ўлганларнинг 40 фоизи болалардир. Бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмаган. Ғазо болалар учун дунёдаги энг хавфли жой”, - дея таъкидлади у.
Кетрин Расселнинг айтишича, 1200 га яқин бола ҳамон вайроналар остида қолиб кетган.
Унинг сўзларига кўра, ГАЗА секторидаги болалар озиқ-овқат тақчиллигига дуч келишган.
Рассел хонимнинг айтишича, 7 октабрдан бери Исроилда 35, Ғарбий Соҳилда 56 бола ҳалок бўлган, у ерда 450 минг бола гуманитар ёрдамга муҳтож.
БМТ Аёллар ташкилоти ижрочи директори Сима Бахус, ўз навбатида, Ғазо секторида ҳар соатда икки она, ҳар икки соатда етти нафар аёл вафот этишини айтди.
БМТ: Ғазода ҳар куни 115 бола ўлдирилмоқда
46 кун ичида Ғазо секторида 5300 бола ҳалок бўлди, бу кунига 115 болага тўғри келади. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо бўйича йиғилишида БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ижрочи директори Кетрин Рассел маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш