Қаршилик кучлар қаршисида ожиз қолган сионистик режим Ғазо бўлгасидаги турли ҳудудларни кенг кўламли бомбардимон қилмоқда.
Ал-Жазира телеканалининг бугунги хабарига кўра, Ғазо бўлгасидаги Ан-Нусират лагеридаги уйнинг бомбаримон қилиниши натижасида яна 5 фаластинлик шаҳид бўлди.
Босқинчи сионистлар қирувчи самолётлари Ал-Фадила масжиди яқинидаги Аз-Зайтун маҳалласидаги уйни нишонга олдилар.
Исроил режими қируви самолётлари Ғазо бўлгаси марказидаги Ал-Бриж лагеридаги Фаластин Қонунчилик Ассамблеяси депутати Ҳади Наъим манзилини ҳам бомбардимон этдилар.
Бундан ташқари сиоинстик режим қирувчи самолётлари Ғазо жанубидаги Хон Юниснинг шарқидаги Хазза шаҳарчасидаги Ар-Ризвон масжидига ҳужум қилдилар.
Шунингдек БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги -АНРУА (UNRWA) шаҳидларнинг 74 фоизини аёллар ва болалар ташкил қилганини хабар қилди.
Хабарларга кўра сионистик режимни ҳужумлари ўтган саотларда Дейр-ал-Балаҳ, Ад-Бриж, Нусират, Ал-Мағозийга қаратилганди ва босқинчилар Рафаҳ ғарбидаги Аш-Шууб ҳудудида ҳам қирғинлар содир этган.
UNRWA ҳам 7 октябрдан буён Ғазо бўлгасига уюштирилган ҳужумларда 14 мингдан ортиқ инсоннинг шаҳид бўлгани уларнинг 74 фоизини эса болалар ва аёллар ташкил қилганини қўшимча қилди.
Ғазо секторираги давлат матбуо бўлими ҳам бугунга қадар Фаластин шаҳидлар сони 14 минг 532 кишига етгани улардан 6000 нафари болалар ва 4000 нафари аёллар эканлигини маълум қилди.
Сионистик режим Ғазо халқига қарши ваҳшиёна ҳужумларини давом эттирмоқда
Қаршилик кучлар қаршисида ожиз қолган сионистик режим Ғазо бўлгасидаги турли ҳудудларни кенг кўламли бомбардимон қилмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси