БМТ Ғазода очлик ва эпидемия муқаррарлиги ҳақида баёнот берди
Сионистлар анклав инфратузилмаси ва соғлиқни сақлаш тизимига етказган зарар кўламини ҳисобга олсак, Ғазода оммавий очарчилик ва юқумли касалликларнинг авж олиши деярли муқаррар.
Бу ҳақbда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк 17 ноябрь куни БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) билан маслаҳатлашиш мақсадида Миср ва Иорданияга қилган сафари ортидан маълум қилди.
«Ёқилғи захираларининг тўлиқ тугаши муқаррар ва бу Ғазонинг бутун ҳудуди учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади, сув таъминоти, санитария ва асосий тиббий хизматларнинг тўлиқ тўхтатилишига, шунингдек, шу пайтгача рухсат этилган инсонпарварлик ёрдамининг тўхтатилишига сабаб бўлади» деди Турк БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси порталида чоп этилган нутқида.
Турк шунингдек, ўз нутқида соғлиқни сақлашни ҳимоя қилиш ва ҳаётни сақлаб қолиш учун барқарор ишларни таъминлаш халқаро гуманитар ҳуқуқнинг энг муҳим шартларидан бири эканлигини таъкидлади.
Сионистлар нима истаётгани маълум бўлди
БМТ Ғазода очлик ва эпидемия муқаррарлиги ҳақида баёнот берди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси