Жума куни Покистон армияси расмий вакили генерал Асиф Гафур ўз твиттерида ёзганидек, Баттал шаҳрида «яна бир жасур ўғлон хизмат мажбуриятларини бажариш давомида ҳалок бўлди».
«Отишмалар кичик танаффуслар билан давом этмоқда», - деб ёзди Гафур пайшанба куни.
Ҳиндистон армияси вакили пайшанба куни Покистон армияси баёнотини инкор этди. «Ҳеч қандай қурбон бўлгани йўқ. Бу нотўғри баёнот», - деди у Reuters агентлигига.
Ахборот агентликлари иқтибос келтирган баёнотда Ҳиндистон армияси соат тахминан тонгги 7 да Покистон назорат чизиғида ўт очишни тўхтатиш режимини бузганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамизки, бу воқеалар ўтган ҳафта Ҳиндистон миллатчи ҳукумати Кашмир учун алоҳида мақомни бекор қилганидан кейин Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган шароитларда рўй бермоқда.
Ҳиндистоннинг қарори мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган Жамму ва Кашмир штатининг ўз қонунларини қабул қилиш ҳуқуқини бекор қилади ва бошқа виллоятлар аҳолисинниг бу ера кўчмас мулк харид қилишига имкон беради.
Телефон линиялари, интернет ва телевизион тармоқлар ёпиб қўйилди, йиғилиш ва ҳаракат қилиш борасида чекловлар жорий қилинди.
Низоли қадам арафасида, 5 август куни Ҳиндистон Кашмирда минглаб қўшимча аскарларни жойлаштирди ва сиёсий етакчиларни ҳибсга олди.
Атом қуролига эга бўлган Ҳиндистон ва Покистон ўз урушларининг учдан икки қисмини низоли Кашмир ҳудуди учун олиб борган.
Чоршанба куни Покистон бош вазири Имрон Хон Музаффарободда Покистон Кашмири маҳаллий қонунчилик йиғилишида сўзга чиқди.
Унинг айтишича, Нью-Делига сабоқ бериш вақти келди ва Ҳиндистон тажовузларига қарши «охиригача курашиш»га ваъда берди.
Имрон Хон шунингдек, Ҳиндистоннинг Кашмирдаги қадамларини нацистлар Германияси билан тенглаштирди, уларни этник тозалашларда айблади ва халқаро ҳамжамиятни чора кўришга чақирди.
Покистон сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашидан вазиятни тартибга солиш учун шошилинч йиғилиш ўтказишни сўради.
Дипломатларнинг сўзларига кўра, жума куни БМТ ХК Хитой ва Покистон илтимоси билан Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ўзига хос мақоми бўйича Ҳиндистон қарорини муҳокама қилиш учун ёпиқ эшиклар ортида учрашади.
Бу ерда қандайдир қарор қабул қилиниш эҳтимоли паст, чунки АҚШ анъанавий равишда Ҳиндистонни қўллаб-қувватлайди, Хитой эса – Покистонни.
Кашмирда икки кундан бери Ҳиндистон ва Покистон қўшинлари ўртасида отишмалар давом этмоқда
Пайшанба куни Кашмирда Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида отишма бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, уч нафар покистонлик ва беш нафар ҳиндистонлик аксар ҳалок бўлди. Шунингдек, икки нафаор Покистон фуқароси ҳалок бўлди. Жума куни Покистон армияси Ҳиндистон қўшинлари Кашмирдаги назорат чизиғи орқали яна отишма бошлагани, бир нафар аскар ҳалок бўлгани ва натижада 24 соатдан кам вақт ичида ҳалок бўлган покистонликлар сони олти кишига етганлигини маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси