close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой лагерлардаги уйғур муслималарни мажбурий равишда стерилизация қилмоқда (бепушт қилмоқда)

Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном тумани ҳудудидаги «сиёсий қайта тарбиялаш» лагерлари тармоғидаги мусулмон халқлари аёлларини мажбурий стерилизация қилмоқда. Лагерларнинг собиқ маҳбуслари ҳибсга олиш даврида мажбурий равишда амалга оширилган номаълум уколлар ҳақида сўзлаб беришди.

Хитой концлагерида бир йилдан ортиқ вақтини ўтказган мусулмон аёллардан бири француз телевидениесига номаълум гиёҳванд моддали бир нечта уколлар ҳақида гапириб берди.
"Биз эшикдаги кичик туйнукдан қўлимизни чиқаришимиз керак эди, – ҳикоя қилади 54 ёшли Гулбаҳор Жалилова, дея иқтибос келтиради IslamNews сайти New York Post газетасига  ҳавола қилган ҳолда. – Кўп ўтмай, биз бу уколлардан кейин ҳайз йўқолганлигини англадик".
Жалилованинг сўзларига кўра, у билан бир хонада 50 дан ортиқ аёл бор эди ва уларнинг ҳаммасига ўша укол қилинган.
Шинжондаги лагернинг собиқ маҳбусаларидан бири, 30 яшар Мехригул Турсун ҳам 2017 йил уколдан кейин ўзини жуда заиф ҳис қилган ва хотирасида муаммолар пайдо бўлган, кейинчалик эса шификорлар унга дори-дармонлар ёрдамида стерилизация қилингани айтилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase