Тармоқда намойиш этилган видеода самолётнинг ҳавога кўтарилиш вақтида патир-путир овозлар эшитилди. Маълум бўлишича, самолёт двигателига чайкалар тўдаси келиб урилган ва оқибатда иккала двигатель ишдан чиққан.
Ҳаво кемаси командири Дамир Юсупов, кўп болали ота, дин қоидаларига тўлиқ риоя қилувчи мусулмон ва унинг ҳамкасби Георгий Мурзин самолётни шошилинч қўндириш ҳақида қарор қилдилар. Лайнер ҳавога кўтарилганидан кейин 15 дақиқа ўтгач, Москва яқинидаги маккажўхори экилган далага қўндирилди. Натижада 20 киши жароҳатланди, уларнинг орасида болалар ҳам бор. Дастлабки баҳоларга кўра, йўловчилар олган жароҳатлар оғир эмас.
Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев таъкидлашича, самолёт экипажининг фантастик маҳорати ва ўзини тута билиши туфайли фожианинг олдини олишга эришилди. Самолёт командири Дамир Юсуповнинг акаси у билан мулоқот қилди ва “КП” мухбири билан ФВ тафсилотларини ўртоқлашди.
“Укам иккала двигателга қушлар кириб кетганини айтди, - деди ҳаво кемаси командирининг акаси. – Двигателлар ишдан чиққан. Аэропортгача етиб боришнинг имкони йўқ эди. Далага шошилинч қўнишга тўғри келди. Дамирнинг ота-онаси “шок”да, қариндошларнинг ҳаммаси “шок”да! У кема командири бўлиб учишни бошлаганига энди бир йил бўлди. Авиацияда эса – атиги 8 йилдан бери. У бир йил олдин окмандир бўлганди”.
Газетанинг қайд этишича, Дамирнинг отаси – вертолёт учувчиси бўлган ва болакай кичиклигидан авиацияда ишлашни орзу қилган. Бироқ орзусига орадан йиллар ўтгачгина эришган. У дастлаб ҳуқуқшунослик институтини тугатган ва бир неча йил давомида юрист бўлиб ишлаган.
Бироқ у орзусига содиқ бўлиб қолганди ва 33 ёшида учувчилар тайёрлаш билим юртига ўқишга кирди ва уни аъло баҳоларга тугатди.
Дамир Юсуповнинг курсдоши Дмитрий уни фақат ижобий томондан таърифлайди: “У фақат беш баҳога ўқирди ва учарди, инглиз тилини мукаммал биларди. Ўқимишли, киришимли, у ҳақида менда фақат ижобий фикр шаклланган”.
Блогер Расул Тавдиряков ўзининг Facebook саҳифасида айтишича, Дамир Юсупов учувчилар билим юртида имтиҳон топширган вақт масжидда яшаган. “Биродаримизни комил мусулмон ва ўз ишининг устаси қилиб қўйган Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин!” – деб ёзади блогер.
Мусулмон учувчи А321 лайнерини далада қўндирди
15 август, пайшанба куни “Уральские авиалинии” компаниясининг Москвадан Симферополга йўл олган Airbus A321 самолётининг парвоз вақтида двигателига қушлар тўдаси кириб кетиши сабабли очиқ далада қўниши асосий янгилик бўлди. Лайнер бортида 226 та йўловчи Қримга йўл олганди, улардан ташқари еттита экипаж аъзоси бор эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси