Ҳалол лағмонхоналар вакилларидан бирининг ҳикоя қилишича, амалдорлар «ҳалол» сўзидан фойдаланиш борасида бу тақиқни ушбу сўзнинг «бегона» эканлиги ва хитойликлар миллий тилдан фойдаланиши лозимлиги билан асослаган.
Ёзувлар дизайнидаги чекловлар Хитой ҳукуматининг жамиятда диннинг намоён бўлишини унификация қилишга қаратилган ҳаракатларининг бир қисми бўлди. Аввалроқ мамлакат ҳукумати масжидлар учун анъанавий бўлган гумбазларни пагода-томлар билан алмаштиришга мажбур қилганди.
Бунгача Хитой давлат кенгаши уйғуларнинг исломни гўёки зўрлик йўли билан қабул қилганлиги ҳақида маълум қилганди.
Аввалроқ Хитой раҳбарияти уйғур мусулмонларининг 90%и гўёки «қайта тарбиялаш лагерлари»дон озод қилингани ҳақида баёнот берганди.
БМТ маълумотларига кўра, ХХР ҳукумати Шинжондаги «қайта тарбиялаш лагерлари»да камида бир миллион нафар миллий озчиликларни ушлаб турибди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, ушбу ёпиқ лагерларда яшовчилар инқилобий қўшиқлар куйлаш, ХХР раиси Си Цзиньпин таълимотини ёдлашга мажбур қилинмоқда. Бунда уларга ўз миллий тилида гаплашиш тақиқланади, мулоқот фақат хитой тилида рухсат этилган. Пекин бу лагерлар мавжудлигини Шинжонда террорчиликнинг олдини олиш билан изоҳламоқда.
Хитой ҳукумати исломий кафе ва магазинларга карши курашмоқда
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Пекин мэрияси исломий дўконлар ва умумий овқатланиш муассасалари араб тилидаги ёзувлар ва диний рамзийликдан фойдаланишни тақиқлаган. Агентлик маълумотларига кўра, исломий кафеларга шунингдек, «ҳалол» сўзини кўрсатиш мумкин эмас.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари